"Челси" Хадсон-Одоини сотмайди

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг ёш иқтидорли ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоини қўйиб юбормоқчи эмас.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 20 ёшли англиялик футболчини ҳар қандай ҳолатда ҳам, хатто у клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортган тақдирда ҳам сотмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хадсон-Одои учун “Бавария” ва “Ливерпул”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Хадсон-Одои жорий мавсум “Челси” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!