“Челси” хўжайини ҳаммани сабрга чақирди
“Челси” учун жорий мавсум барбод бўлди. Клуб афсонаси Фрэнк Лэмпард ҳам жамоани мағлубиятлар тўридан олиб чиқишни эплолмади.
Бу мутахассис келганидан бери жамоа олтита ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради.
Клуб хўжайини Тодд Бёли мухлсиларга ҳолат юзасидан изоҳ берди.
- Мухлислар талабчан ва ғалаба қозонишимизни истайди. Биз буни яхши тушунамиз, чунки ўзимиз ҳам ғолиб бўлишни хоҳлаймиз. Бу узоқ муддатли лойиҳа ва келажакни ўйлаб қилинаётган истиқболли жамоа. Тез орада ҳаммасига ечим топишимизга ишонамиз, - деди Тодд Бёли.
Фикрлар