"Челси" яна бир ҳомийсидан айрилди
Автомобил ишлаб чиқарувчи Hyundai компанияси “Челси” билан ҳомийликни тўхтатди.
«Биз «Челси»дан ўзаро ҳамкорлигимизни вақтинча тўхтатишни сўрадик. Биз бу қарор клубнинг кўплаб мухлисларига таъсир қилишини тушунамиз, бироқ вазият ва Буюк Британия ҳукумати санкцияларини инобатга олган ҳолда, бу тўғри ҳаракат деб ҳисоблаймиз”, - дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳукумати "Челси" хўжайини Роман Абрамовичга нисбатан санкциялар жорий қилган эди. Россиялик тадбиркорнинг Британиядаги барча активлари музлатилган.
«Челси» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Бугун “аристократлар” Англия чемпионатининг 29-тури доирасида “Ньюкасл” билан куч синашади. Ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 19:00га бошланади.
Фикрлар