“Челси” яна харажатга тайёр. Лондонликлар зўр футболчи топди

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сида барқарор ўйин намойиш этаётган ҳимоячи Маттиас Гинтер фаолиятини Англияда давом эттириш имконига эга бўлади.

26 ёшли марказий ҳимоячини “Челси” эътиборига тушди ва лондонликлар тезроқ бу футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда.

Маттиас Гинтер Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Унинг менхенгладбахликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Футболчининг трансфери учун “Челси” Бундеслига вакилига 32 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!