"Челси" январда харид қилган футболчисини ижарага бериб юборди

"Челси" ярим ҳимоячиси Андрей Сантос фаолиятини "Васко да Гама"да давом эттиради. 

18 ёшли футболчи Рио-де-Жанейро клубида 2023 йилнинг ёзига қадар ижара асосида ҳаракат қилади. Бу ҳақда Никола Скира хабар бермоқда. "Челси" январь ойида Сантосни "Васко да Гама"да 12,5 миллион еврога харид қилганди, бироқ футболчи лондонликлар сафида бирорта ўйинда майдонга тушмади. 

Андрей Бразилиянинг B Сериясида 27 та ўйинда майдонга тушган ва 8 та гол уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, у Бразилия U20 таркибида 4 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!