"Челси" ярим ҳимоячиси Лондонда қолмоқчи
Sky Sports нашри хабарига кўра, "Челси" вингери Виллиан клубда қолиш ниятида. 31 ёшли бразилиялик футболчи "аристократлар"дан янги таклиф кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Виллианнинг хизматларига "Барселона" ва "Реал" клублари қизиқиш билдираётганди.
Жорий мавсумда бразилиялик АПЛ баҳсларида 20 ўйинда тўрт гол ва тўртта голлик узатма муаллифига айланди.
Фикрлар