"Челси" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди

Лондоннинг "Челси" клуби ёш истеъдодли ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

20 ёшли футболчи ва “аристократлар” ўртасида имзоланган янги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Маунт “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У лондонликлар таркибида 6 йилдан буён шуғулланиб келмоқда. У “Челси-U23” жамаосида 25та ўйин ўтказган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Маунт Англия ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган. Унинг тахминий трансфер нархи 12 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!