"Челси" ҳимоячиси Итан Ампаду янги мавсумни "Шеффилд Юнайтед"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Шеффилд” 19 ёшли уэльслик футболчини 2021 йилнинг ёзигача ижарага олди. Итан янги жамоасида 13-рақамда тўп суради.

Ампаду 2017 йилдан буён “Челси” футболчиси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида у “аристократлар” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди. Орада “РБ Лейпциг”га ижарага ҳам бериб юборилди. У ёш бўлишига қарамай Уэльс терма жамоасида шу кунгача 11 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар