"Челси" ёзда "Лион"нинг 21 ёшли футболчисини 50 миллион еврога сотиб олмоқчи

Франциянинг "Лион" клуби ярим ҳимоячиси Уссама Ауара "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” ёзда 21 ёшли футболчи учун лионликларга 50 млн евро таклиф қилишмоқчи. Айтиш керакки, лондонликлар Ауарани узоқ вақтдан буён кузатиб келишмоқда ва унинг таркибни кучайтира олишига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Ауар жорий мавсум “Лион” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!