“Челси” юлдузи бошқа жамоа танлаганини тан олмади
Европа матбуотида Антонио Рюдигер “Реал” билан келишувга эришилгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.
“Челси” вакиллари германиялик ҳимоячини янги шартномага кўндира олгани йўқ. Томонларнинг ҳамкорлиги жорий мавсум охирида якунланади ва “аристократлар”нинг бугунги кундаги энг кучли футболчиси бошқа клубга текинга ўтиб кетиши мумкин.
Бу футболчига ҳозирнинг ўзида “Реал”, “Бавария”, “Ювентус” ва ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Антонио Рюдигер ўзининг атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
- Биз ҳали янги шартнома борасида келиша олмадик. Бу ҳақиқатан мураккаб вазият. Ҳозир мен фаолиятимдаги энг муҳим қарорни қабул қилиш остонасида турибман. “Челси”дан кетишим ҳақида миш-мишлар тарқаляпти, лекин мен “аристократлар”нинг вакилларидан бошқа ҳеч ким билан музокара қилгани йўқ, - деди Антонио Рюдигер.
Фикрлар