«Челси» «Ювентус» ҳужумчисини қўлга киритиши мумкин
Туриннинг «Ювентус» жамоаси форварди Керим Алайбеговичнинг Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Маълумотларга кўра, 19 ёшли босниялик футболчига Лондоннинг «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Аҳиллар» ёзги трансфер ойнаси давомида Алайбеговични ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкин. Ёш ҳужумчининг трансфер баҳоси тахминан 32 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июни охиригача мўлжалланган.
Алайбегович жорий мавсум Италия чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки самарали узатма қайд этмади.

Фикрлар