Ads

Лондоннинг “Челси” клуби “Зенит” хавбеки Леандро Паредесни сотиб олишни режалаштирмоқда.

La Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 24 ёшли аргентиналик футболчи учун рус клубига 30 млн евро тўлашга тайёр. Бундан ташқари улар Паредеснинг ўзига йиллик 4,5 млн евро маош ва 2023 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Паредес жорий мавсум “Зенит” сафида Россия премьер-лигасида жами 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.