“Челси” зўр ҳужумчини кўзлаяпти

Фрэнк Лэмпард қишки трансфер бозорига тайёргарлик кўра бошлади. Гарчи Роман Абрамович ёзги трансферлар мавсумида бир неча кучли ўйинчиларни олиб келиш учун пулни аямаган бўлса-да, бош мураббий таркибда камчиликлар борлигини айтмоқда.

Маълумотларга қараганда, Лэмпардга “Ювентус”нинг асосий ҳужумчиларидан бири Пауло Дибала керак. Ҳозир аргентиналик ҳужумчи туринликлар билан янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқда. Томонлар бир неча ойдан буён маош масаласида келиша олмаяпти.

“Челси” яқиндагина 200 миллион фунт сарфлаб, таркибга дарвозабон Эдуард Менди, Бенжамин Чилуэлл, ҳужумкор футболчилар Ҳаким Зиеш, Кай Хаверц ва Тимо Вернерни сотиб олди. Ундан ташқари, эркин агент сифатида ПСЖнинг собиқ сардори Тьяго Силва ҳам Лондонга келди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)