“Челси”да рўшнолик кўрмаган посбон собиқ жамоасига қайтмоқда

 

“Челси” жамоасининг захира посбони Асмир Бегович қишки трансфер ойнаси вақтида Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Беговични унинг собиқ жамоаси – “Сток Сити” ортга қайтармоқчи. Мавсум бошида “кулолларнинг” асосий дарвозабони Жек Батленд жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди.  

“Сток Сити” қишда босниялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!