"Челси"да Саррининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 3 та номзод бор

Лондоннинг "Челси" клуби “Ювентус”га кетаётган Маурицио Сарри ўрнига муносиб бош мураббий қидиришни давом эттирмоқда.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра жамоанинг айрим раҳбарлари клубни Фрэнк Лэмпард бошқаришини хоҳлашмоқда. Таъкидлаш керакки, “аристократлар”нинг яқин ўтмишдаги юлдузларидан бири ҳисобланган Лэмпард айни дамда "Дерби Каунти" бош мураббийи ҳисобланади. Унинг жамоаси ортда қолган мавсум АПЛга чиқиш учун плей-оффда иштирок этди. Бироқ, якунда "Астон Вилла"га имкониятни бой бериб қўйди.

“Челси” бош директори Марина Грановская эса жамоага Массимилиано Аллегрини олиб келишни хоҳламоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, италиялик мутахассис яқиндагина “Ювентус”дан истеъфога чиқарилган эди.

Лондонликларнинг бу борадаги учинчи номзоди "Аякс" устози Эрик тен Хаг ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!