Кеча оқшом "Аякс" "Челси" билан чемпионлар лигаси гурух босқичида кураш олиб борди.

Ўйиннинг иккинчи таймида лондонликлар амстердамликларга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишаётган эди. Бироқ Фрэнк Лэмпард шогирдлари вазиятни ўнглай олишди ва ўйин 4:4 ҳисобидаги дурранг билан якунланди.

Шундай қилиб "кўклар" уч тўп фарқини йўққа чиқарган иккинчи инглиз клуби сифатида қайд этилди. Бунгача бу ишни фақат "Ливерпуль" уддалай олган экан. Эсингизда бўлса, "қизиллар" "Милан" билан чемпионлар лигаси 2004/05 мавсум финалида уч тўп фарқини йўқотишган эди.

Шунингдек, "аристократлар" чемпионлар лигасида ўз тарихида илк бор дарвозасидан биринчи таймнинг ўзида учта гол ўтказиб юборди.