“Челси”га Гвардиоланинг шогирди керак
Жорий мавсумда жуда кўп гол ўтказиб юборган “Челси” ҳимояни кучайтириш учун “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунзни олиб келишга қарор қилди.
Лондонликлар чемпионлик курашидаги ашаддий рақибига ҳимоячи учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда. Аслида Абрамович бу ҳимоячи учун бир неча йил олдин Гвардиола талабига кўра, 55,6 миллион евро тўлаган эди. Лекин ҳозирга келиб, ўйинчи ишончни йўқотди ва жамоаси раҳбарияти уни ўз режаларига киритмай қўйди. Фрэнк Лэмпард эса, 26 ёшлт ҳимоячини яна юқори савияга олиб чиқишига ишонмоқда.
“Манчестер Сити” айни пайтда ҳимоячини 30 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, уни “Челси” истаган нархга сотиб юбориш эҳтимоли юқори.
Фикрлар