“Челси”га керак бўлмай қолган футболчини чемпион жамоа олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, “Челси” клуби ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трево Чалобанинг агентлари Милан шаҳрига бориб, унинг “Интер”га трансфери бўйича музокараларни бошлади.

Таъкидлаш жоизки, анчадан бери Трево Чалобанинг “Челси”даги келажаги мавҳум ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, тажрибали ҳимоячи муҳитни ўзгартиришга тайёр.    

Манбага кўра, Чалоба Италия А сериясида ўйнашга мойиллик билдирган. Уни дастлаб “Комо” ўз сафига чорлаган эди. Бироқ “Челси” бу жамоа таклифини қабул қилмади.

Энди Трево Чалобани Италиянинг амалдаги чемпиони “Интер”га трансфер қилиш бўйича ҳаракатлар бошланган.

Чалоба 2018 йилдан бери “Челси” сафида тўп суриб келади. 2025/26 йилги мавсумда у барча турнирларда 47 та ўйин ўтказди ва ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасига учта гол ҳам урди.

Ҳимоячининг бугунги кундаги трансфер бозоридаги қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Айни пайтда у Англия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. Англия 1/8 финалда Мексикага қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!