“Челси”га мураббий топилди. Янгиликни эълон қилиш вақти маълум
Жорий мавсумда бир неча бор бош мураббийни алмаштирган “Челси” жамоани юқори даражага кўтара оладиган янги мутахассис билан ҳамкорлик қилишни маъқул топди.
“Аристократлар” жамоа бош мураббийлигига испаниялик мутахассис Хаби Алонсони таклиф қилиш вариантини устувор, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Алекс Крук ҳамда Talksport журналисти Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, Алонсо ўзи ҳам Англия Премьер-лигасида ишлашга тайёр. Қайд этилишича, клуб янги мураббийни жаҳон чемпионати бошланишидан олдин тайинлашга умид қилмоқда.
Шунингдек, лондонликлар кўриб чиқаётган мутахассислар қисқа рўйхатида Андони Ираола (“Борнмут”), Оливер Гласнер (“Кристал Пэлас”), Филипе Луис (“Фламенго”нинг собиқ мураббийи) ва Марку Силва (“Фулхэм”) номзодлари захира варианти сифатида ўрганилмоқда.

Фикрлар