"Челси"га қарши ўйин олдидан "Бавария"нинг асосий ҳимоячиси сафдан чиқди

"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар жароҳат сабаб узоқ вақт майдонга туша олмайди.

Франциялик футболчи жамоанинг кечаги машғулотлари вақтида бўғимларини шикастлаб олди. Bild нашри манбаси ҳимоячининг тикланиш жараёнига олти ҳафта талаб қилиниши ҳақида хабар берган. Шундай қилиб, Павар ЕЧЛни ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда ҳимоячи "Бавария" сафида Бундеслига баҳслари доирасида 32 та ўйинда 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!