"Челси"га УЕФА Суперкубоги учун қанча чипта берилади?

Лондоннинг "Челси" клуби УЕФА Суперкубоги учун ўтказиладиган баҳсда 5 минг чипта олади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” Европа лигаси финалида ҳамшаҳари “Арсенал”ни (4:1) енгиб, бош совринни қўлга киритишган эди. Улар энди Суперкубокда  "Тоттенхэм"ни (2:0) таслим этиб чемпион бўлган "Ливерпул"га қарши ўйнашади.

Маълумот учун, УЕФА Суперкубоги учрашуви 14 август куни Истанбулдаги "Водафон Парк"да бўлиб ўтади. Ушбу арена ўз бағрига 42 минг томошабинни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!