"Челси"га яна "Брайтон" футболчиси керак
"Челси" "Брайтон" ҳужумчиси Эван Фергюссонга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Низаар Кинселланинг хабар беришича, "кўклар" ирландиялик футболчига анча вақтдан буён қизиқиш билдириб келяпти. "Чайкалар" ўз ҳужумчиси учун камида 100 миллион фунт талаб қилади. Сабаби, ёзда Лондон клубига сотиб юборилган Мойсес Кайседо трансферидан сўнг клуб яна бир муҳим футболчисини йўқотишни истамаяпти.
Қайд этиш лозим, "аристократлар" икки трансфер ойнасида "Брайтон"нинг уч футболчиси Марк Кукурелья, Роберт Санчес ва Мойсес Кайседони 200 миллион фунт атрофида пул сарфлаб ўз сафига қўшиб олган.
Фикрлар