“Челси”ни мана шу футболчи қутқаради

“Челси”нинг собиқ футболчиси Оскар “аристократлар” жаҳоннинг энг зўр футболчиларидан бири, яъни Неймарни сотиб олиши кераклигини таъкидламоқда.

31 ёшли Неймар ПСЖда кўп муаммоларга дуч келаётгани ортидан муҳитни ўзгартиришга розилик берди.

ПСЖ ҳам кўп жароҳат олаётган қимматбаҳо футболчидан тезроқ қутилмоқчи. Парижликлар янги лойиҳани ёш франциялик футболчилар атрофида шакллантиришни режалаштирмоқда.

- Неймар сиз кутмаган нарсаларни қила олади. Яхши формада бўлса, жамоага катта ёрдам беришга қодир. Сизнинг тасаввурингизга сиғмайдиган паслар узатади. Жароҳатлар унинг ПСЖдаги фаолиятини мураккаблаштириб юборди. Лекин у ҳамон дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан, - деди Оскар.

Неймар ва Оскар Бразилия терма жамоасида бирга ўйнаган. Шунинг учун ҳам Оскар унинг имкониятларини яхши билади.

Неймарга “Манчестер Юнайтед”, “Чедси” ва “Ньюкасл” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!