
"Челси"ни сотиб олишга нечта харидор борлигини биласизми? Бу сизни ҳайрон қолдириши аниқ
Sky Sports маълумотларига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби инвесторлар орасида жуда ҳам кўп талабга эга.
Манбага кўра, клубни сотиб олиш учун 200 га яқин харидор бор. Шу билан бирга, “Челси”нинг Саудия Арабистони вакилларига сотилиши даргумон эканлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, жамоанинг амалдаги хўжайини Роман Абрамович санкциялар туфайли уни сотишга мажбур.
Россиялик тадбиркор Британия санкцияларига дуч келди, натижада унинг активлари музлатиб қўйилди. Шу сабабли, “Челси” ҳам муаммоларга дуч келмоқда.
Фикрлар