"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган “Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдин кадрлар борасида жиддий муаммога дуч келди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, мерсисайдликларга қарши ўйинда “аристократлар”нинг нақд 4 нафар футболчиси иштирок этолмайди. Шулардан 3 таси янги футболчилардир.

"Стэмфорд Бридж"да бўладиган беллашувда Тиаго Силва, Бен Чилуэлл, Кристиан Пулишич ва Ҳаким Зиеш “Челси”га ёрдам беролмайди. "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви 20 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)