"Челси"нинг асосий футболчиларидан бири Европа лигаси финалини ўтказиб юборади

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик "Арсенал"га қарши бўлиб ўтадиган Европа лигаси финал баҳсини ўтказиб юборади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 23 ёшли англиялик футболчи "Нью-Ингленд Революшн" (3:0) жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида жиддий жароҳат олган. Энди у тез орада жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади.

Ҳозирча шифокорлар унинг қачон сафга қайтишини аниқ айтишмаяпти.

Маълумот учун, Лофтус-Чик жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 40та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alisher
17/05/2019 09:16
Мхитарян билан билла дам олади