“Челси”нинг орзуси ушалмоқда
“Челси” анчадан буён музокаралар ўтказиб келинаётган трансферни ижобий ҳал қилди. Лондонликлар “Байер”ни 21 ёшли плеймейкер Кай Хаверцни Англияга жўнатишга кўндирди.
Сўнгги музокараларда “Челси” футболчи учун 80 миллион евро ва бунга қўшимча равишда яна 20 миллион евролик бонуслар беришни таклиф қилган. Бу левереузенликларга ҳам маъқул келди.
Кай Хаверцнинг ўзи ҳам “Челси” билан келишувга эришган. Унга кўра, футболчи беш йиллик шартнома, йилига 8 миллион евроли маош ва турли бонусларга эга бўлади.
Фикрлар