"Челси"нинг собиқ футболчиси: Азарни "Реал"га сотиб юбориш керак

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси Франк Лебеф “аристократлар” бельгиялик вингер Эден Азарни "Реал"га сотиши кераклигини айтди.

“Азарнинг “Челси” билан шартномаси тугашига яна бир йил бор, шу боис уни сотиш шарт. Клуб бу масалага молиявий томондан қараши керак. Ўтган ёз Эден “Реал”га ўтадигандек эди, лекин “Челси” уни сақлаб қолди. Шундан сўнг у ажойиб мавсумни ўтказди.

Албатта, уни таркибда олиб қолиш мумкин, бироқ у янги мавсумда ҳам бундай ўйин кўрсатмаслиги мумкин. Чунки, унинг истаги амалга ошмагач, кайфияти тушиб кетади. Шунинг учун Эденга миннатдорчилик билдириб, унга ўринбосар қидириш керак”, - дейди Лебеф.

Маълумот учун, 28 ёшли Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 31та ўйинда майдонга тушди ва 19та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!