Чемпион чемпионатни ғалаба билан бошлади (видео)

Россия премьер-лигасининг дастлабки турида амалдаги чемпион - “Зенит” сафарда мусобақа дебютанти ҳисобланган “Ротор” меҳмони бўлди.

“Волгоград Арена”да кечган беллашув 0:2 ҳисобида питерликларнинг ғалабаси билан якунланди. Голларни Артём Дзюба (22') ва Себастьян Дриусси (79') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!