
Чемпион жамоа икки ўйинчидан воз кечди
Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган Италия чемпионатида ғолиб чиққан “Наполи” ёзги трансферлар даврида таркибини тартибга солиш бўйича иш бошлади.
Неаполликлар мураббийлар штабининг келажакдаги режаларига киритилмаган Жованни Симеоне ва Сирил Нгонж билан хайрлашадиган бўлди.
Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, ҳужумкор футболчиларнинг ҳар иккиси ёзда трансферга қўйилади.
Жованни Симеоне мавсум давомида 32 та учрашувда майдонга тушиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. 29 ёшли аргентиналик ҳужумчи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Сирил Нгонж эса, Антонио Нонте жамоасида 21 та ўйин ўткаўиб, атиги иккита тўп киритди. 24 ёшли бельгиялик вингернинг трансфери 10 миллион евро туради.
Фикрлар