Чемпион жамоа тўпурар легионеримиздан нега воз кечяпти?

Ўтган йили ўзбекистонлик мухлисларнинг аксарияти Беларусь чемпионатида Жасур Яхшибоев туфайли ўзларига умуман нотаниш бўлган Солигорскнинг “Шахтёр” жамоасига ишқибозлик қилганди.

Албатта, олий лиганининг иккинчи давраси олдидан Жасур Яхшибоевни “Энергетик-БГУ”дан олган солигорскликлар ўзбек легионери хизматидан яхшигина фойдаланди. Қисқа фурсатда жамоа етакчисига айланган Жасур “Шахтёр” таркибида еттита гол урди ва учта голли пас оширди. Охир-оқибат, солигорскликлар 15 йиллик танаффусдан сўнг, тарихида иккинчи бор чемпион бўлди, Яхшибоев чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси совринига эга чиқди.

2021 йилги мавсум олдидан “Шахтёр” жамоани тарк этган Жасур Яхшибоев ўрнига бошқа ўзбекистонлик ҳужумчи – Шаҳзодбек Убайдуллаевни трансфер қилди.

614087_680

Шаҳзод “Машъал” академияси тарбияланувчиси. Профессионал даражадаги фаолиятини“Андижон”да бошлаган. 2018-2019 йилларда андижонликлар сафида 24 та ўйинда 9 та гол урди. Ўтган йили “Металлург”да тўп тепди. Бекободликлар сафида 26 та ўйинда рақиблар дарвозасини саккиз марта аниқ нишонга олди.

Жорий йилнинг январь ойида “Шахтёр” таклифини қабул қилиб, солигорскликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.

Мавсумолди тайёргарлик машғулотларида ёш ҳужумчимиз фаол иштирок этди. Бирлашган Араб Амирликларида ташкил қилинган  йиғинда жамоа тўпурари бўлди. Убайдуллаев ўртоқлик учрашувларида Арманистоннинг “Пюник”, Россиянинг “Родина”, Бирлашган Араб Амирликлари вакили – “Лива”  ва “Дубай Сити” жамоалари дарвозасини ишғол қилди.

Футболчимиз мавсумнинг биринчи расмий учрашуви – Беларусь Суперкубоги учун баҳсга бизга номаълум бўлган сабабларга кўра, жалб қилинмади. Бироқ, куни кеча Беларусь кубогининг чорак финал босқичи дастлабки учрашувида қатнашди.

Солигорск шаҳри мезбонлик қилган баҳсда иккинчи бўлимда майдонга тушган Шаҳзод 80-дақиқада “Нёман” дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

DNqNRFuXFkI_1

Аслида Шаҳзод Убайдуллаев Жасур Яхшибоев ўрнига “Шахтёр”нинг асосий тўпурарига айланиши кутилган бир паллада, Беларусь футболида ишончли инсайдер ҳисобланган журналист Владислав Татур солигорскликлар ўзбек футболчиси ўрнига бошқа ҳужумчи олаётганини маълум қилди. Унга кўра, “Шахтёр” раҳбарияти Убайдуллаевни “Энергетик-БГУ”га ижарага жўнатиб,  нигериялик  Сандей Акинбулни ўз таркибига қўшиб олади.

“Шахтёр”га йўл олган ҳужумчимиз аслида Солигорскда узоқ қолмоқчи эмасди. Бу жамоа Убайдуллаевнинг янада кучли чемпионатга ўтишига хизмат қилиши керак эди. Шаҳзод ҳам Польшадан қўним топган Жасур Яхшибоевнинг йўлидан юрмоқчи. Биз учун ҳам 23 ёшли ҳужумчимизнинг жорий мавсумда солигорскликлар таркибида қолгани қизиқроқ. Чунки бу жамоа янги  мавсумда Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди.

Бир томондан “Энергетик-БГУ” варианти ҳам чакки эмас. Чунки бу жамоа ўзбек футболчилари учун омадли ҳисобланади. Бироқ, “Шахтёр”нинг кўзга кўрина бошлаган ва деярли ҳар бир учрашувда тўп киритаётган ҳужумчидан осонликча воз кечаётгани ғалати. Балки, Беларусь кубогида “Нёман” дарвозасига урилган гол клуб раҳбарлари фикрини ўзгартириб юборар?

Бу ёғини энди вақт кўрсатади...

Беларусь футболи: Шаҳзод зўрми ёки Шаҳбоз?

Легионерларимиз жамоасини Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишга қодирми?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар