Чемпион Қудратилло Абдуқаҳҳоров 22 март куни Тошкентга қайтиб келади
Ads

Хабарингиз бор, 17 март куни Малайзиянинг Субанг-Жая шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида енгилмас боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам рингга чиқиб, ғалаба қозонган эди.

Боксчимиз мазкур тўқнашувда венгриялик Лацло Тозни очколар бўйича мағлуб этди ва эгалик қилиб келаётган “World Boxing Council Silver” чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Энди боксчимиз 22 март куни Ўзбекистонга қайтиб келади.

Мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга ва ҳамюртларимга ўз миннатдорлигимни билдираман. Бу ғалаба барчамизники, бутун Ўзбекистонники, – деб ёзади Қудратилло Абдуқаҳҳаров инстаграм саҳифасида. – Энди насиб қилса, WBC йўналишининг олтин камарига ҳаракат қиламан.

Шундай қилиб, Қудратилло профессионал рингда мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, ғалабалари сонини 14 тага етказиб олди. У навбатдаги жангини 5 май куни Тошкентда ўтказади.