17-18 ҳамда 24-25-февраль кунлари "Кўҳна қитъа"нинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал баҳсларига старт берилди. Умумий ҳисобда 8 та қизғин баҳс гувоҳига айланган мухлислар ушбу жуфтликларнинг жавоб баҳсларини ҳам интизорлик билан кутишаётгани шубҳасиз. Биз эса, ҳозирча ўша ўтган баҳсларни бир қайта ёдга олишга қарор қилдик. Ўйлаймизки, бу сизга ҳам манзур бўлади. Демак, бошладик.

1

Коронавируснинг британча штамми оқибатида инглиз клублари иштирокидаги баҳслар нейтрал майдонларда ўтказилишига тўғри келди. Суратда "Боруссия Мюнхенгладбах" - "Манчестер Сити" баҳсини ўзида ўтказишга шайланаётган гўзал "Пушкаш арена" кўрсатилган.

2Ўрганиб қолганимиздек, ишни дезинфекция қилишдан бошлаймиз.

3

Ўйин олди машғулотлари ҳам жамоаларни анча тер тўкишга мажбур қилди. Ахир бу ҳазилакам учрашувлар эмасдида!

4

Боя таъкидлаганимиздек, вирус туфайли инглиз клублари иштирокидаги баҳслар нейтрал майдонларда ўтказилишига тўғри келди. Суратда "Лейпциг" - "Ливерпуль" баҳсини ўзида қабул қилиш арафасида турган "Пушкаш арена"нинг маҳобатли ички кўриниши.

5,1

Дортмунддан севильяликларни талаш ва чақиш учун ташриф буюрган "арилар" ўйин старти олдидан.

5,2

"Бавария" - "Лацио" баҳси иккала жамоада ҳам тўп сурган германиялик афсонанинг атрибутини рамзий маъно сифатида ўйин олдидан намойиш этиш билан бошланди.

6

"Атлетико" - "Челси" баҳсида ҳам ўйинолди машғулотлари мана бундай кадрларга бой бўлди...

7

3 ойлик танаффусдан сўнг ЕЧЛнинг илк баҳси мана бундай тарзда бошланди... Дастлаб ПСЖ ўзига ўхшамай ўйнади, футболчилар бир-бирини тушунмай ҳаракат қилди.

8

Кейин эса катта саҳнага мана бу ўғлон чиқиб келди. Уни тўхтатиш учун "Барса" ҳимоячилари ҳар қанча ҳаракат қилмасин, бу ўхшамади.

9

Сўнгра Тер Штеген дарвозаси ичида мана шундай воқеалар бир неча бор содир бўла бошлади...

11

Якунда эса мана бундай ажойиб кадр ҳосил бўлди. ПСЖ даҳшатли "Камп Ноу"да қайсидир маънода ўша машъум "ремонтада"нинг аламини олди. Жавоб ўйини қизиқ бўлиши шубҳасиз!

10

Финиш сари одимлаётган афсона ҳамда катта-катта марраларни забт этишга қодир ёш суперюлдуз! Инсонни ўйлантириб қўювчи кадр...

12

"Ливерпуль"нинг янги ҳимоячиси Озан Кабак. Юрген Клопп, бизнинг тахминимизча, унга нима қилиб бўлса ҳам рақибни тўхтатиб қолиш топшириғини юклаган!

14

Ўта берилиб кетган Мане.

13

"Air-Arnold" хизмати.

15

Мане ўз услубида голини нишонлади. "Лейпциг" дарвозасини ишғол қилиш осон кечгани йўқ!

16

Салаҳ ҳам қитъадошидан қолишмаган ҳолда голини шундай нишонлади. Вазифа бажарилди: "Лейпциг" енгилди!

17

Бу ерда Холанднинг юзини ЕЧЛ коптоги тўсиб қолибди.

18

Тўп тўсиб турган ҳолида яхши эди а, нима дедингиз? 

19

Норвегиялик вундеркинд ҳам жамоасининг ғалабасини таъминлаган голларга муаллифлик қилди. Бу нишонлашни эса Салаҳ ва Манега тақлид сифатида қабул қиламиз!

20

"Порту" - "Ювентус" баҳсини кўпчилик фаворити аниқ баҳс сифатида баҳолаган эди. Бироқ мана бу вазият бу тахминнинг нотўғри чиқишига сабабчи бўлди. Демиралнинг қўли "Порту"га пенальти "ишлаб берди"!

21

Бу кадрдаги Рабьонинг ҳолатига ҳавас қилувчи инсон топилмаса керак...

22

Ғалабаларга ўрганган Криштиану учун бундай мағлубият, албатта, аламли.

23

Изоҳсиз сурат.

24

Ўйин якуни кўпчиликнинг кайфияти тушишига сабабчи бўлди.

25

Рим томонларда эса амалдаги чемпион "Лацио"ни синовдан ўтказди. Рейна ҳарчанд уринмасин, мана бу машинани тўхтата олмади. Суратда 1-гол урилган вазият.

26

"Машинанинг эхтиёт қисмлари", деб номланувчи сурат. Расмда мотор, спидометр ҳамда руль тасвирланган.

27

Ўйин ўрталарида жамоанинг асосий тўпурари кичик жароҳат олди. Табиийки, "Бавария"нинг гол уриш эҳтимоли энди пасаяди.

28

Лекин мана бу девор бор экан, Ханси Фликнинг кўнгли хотиржам бўлаверади.

29,01

Шунчаки ажойиб кадр!

30

Европада "кун фотоси" дея эътироф этилган сурат. "Атлетико" - "Челси" баҳси тақдирини Жирунинг мана шу суперголи ҳал қилди.

31

Жируга ҳаваси келган Фелиш ҳам шу услубда зарба бериб кўрди. Бироқ якунда тўп трибунадан топилди...

32

Бу ерда эса Рюдигер ва Суарез Фелишнинг парвозини оғиз очганча томоша қилмоқдалар.

33

"Аталанта" - "Реал" ўйини сценарийсида жиддий бурилиш ясаган вазият. Фройлер Мендини чалиб йиқитиб, қизил карточкага лойиқ кўрилди. Шу тариқа, бергамоликлар 17-дақиқадаёқ 10 киши бўлиб қолишди.

34

Ўша Менди якунда ҳаммасига нуқта қўйиб кетди.

35

Юқоридаги сурат бошқа ракурсдан қаралганда.

36

Якунда эса гол! Ферлан Менди ўйиннинг мутлақ қаҳрамони.

37

Мана бу эмоцияларни томоша қилишнинг ўзи кишига завқ беради.

38

Гладбахликлар Гвардиоланинг "Сити"сига қарши мана бундай ҳаракат қилишди.

39

Ҳар қанча уринишмасин, "шаҳарликлар"га бас келиб бўлмади.

41

Якунда улар ғолиб!

Абдулла Маннонов тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!