
Чемпионлар Лигаси финалчилари қанча"соққа" қилишди?
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) якунига етган мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган ПСЖга 148,4 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда Football Meets Data ижтимоий тармоқ Х'да (аввалги Twitter) хабар берди.
Манбага кўра, ПСЖ финалда "Интер" устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун 6,5 миллион евро мукофот олади. Бундан ташқари, Луис Энрике жамоаси УЕФА Суперкубогида "Тоттенхэм"га қарши баҳсда иштирок этиши учун яна 4 миллион евро ишлаб олади.
Мусобақа финалчиси "Интер" эса УЕФАдан мавсум якунига кўра 136,6 миллион евро олади. Чемпионлар Лигаси бўйича даромадлар рейтингида учинчи ўринни "Арсенал" эгаллаб турибди — лондонликлар 117 миллион евро ишлаб топишган.
Фикрлар