Чемпионлар лигаси ғолиби 36 ёшида яна катта футболга қайтмоқчи
Франция терма жамоаси ва "Милан" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Йоанн Гуркюфф яна катта футболга қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда унинг "Бордо"даги собиқ жамоадоши Маруан Шамах хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, Гуркюфф 2019 йилда “Дижон” сафида ўйнаган пайтида бутсаларини михга илишга қарор қилганди. Ҳозирча 36 ёшли футболчи қайси жамоага ўтишни режалаштираётгани ҳақида маълумот берилмаган.
“Йоан ҳақида яхши хабар бор. У майдонга қайтиши мумкин. Мен у билан бу ҳақда тез-тез гаплашиб тураман. У оиласи билан кўпроқ вақт ўтказмоқчи бўлгани учун футболдан кетган эди. Аммо энди у қайтиш имкониятига эга”, - деди Шамах pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар