Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувларни бошқарадиган ҳакамларни эълон қилди.

Ташкилот расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, "Реал" - "Челси" (27 апрель) баҳси голландиялик Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Даннига қанотларда ҳамюртлари Хессел Стегстра ва Ян де Врис ёрдам беради. Захирадаги ҳакам сифатида Орель Гринфельд ишлайди.

ПСЖ - "Манчестер Сити" (28 апрель) ўйинини германиялик машҳур ҳакам Феликс Брих бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. Захира ҳаками Даниэль Зиберт бўлади.

Маълумот учун, ярим финалнинг ҳар иккала учрашуви ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!