
Чемпионлар лигасида нечта италиялик мураббий ғолиб чиққанини биласизми?
Европа Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида Симоне Индзаги мураббийлигидаги “Интер” ярим финалда “Барселона” тўсиғидан ўтиб, финалга чиқди.
Агар миланликлар мусобақа финалида ҳам зафар қучса, Индзаги қитъанинг энг нуфузли мусобақасида жамоасини чемпионга айлантирган италиялик саккизинчи мураббийга айланади.
Статистика мутахассислар Европанинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиққан барча италиялик мураббийлар рўйхатини тузиб чиқди.
Унга кўра, бу мусобақа Европа Чемпионлари кубоги деб номланган даврларда италияликлар биринчи бўлиб Нерео Рокко икки бор жамоасини халқаро майдонда чемпион қилган. Бу мураббий қўл остида “Милан” 1963 ва 1969 йиллари бош соврин соҳиби бўлган.
Кейин Жованни Трапаттони “Ювентус” билан 1985 йили, Ариго Сакки “Милан” бошқарувида 1989 ва 1990 йиллари қитъанинг энг нуфузли совринига эга чиққан.
Ўтган асрда италиялик мураббийлар яна икки бор ўзини кўрсатди. 1994 йили Фабио Капелло бошарувидаги “Милан”, икки йилдан кейин Марчелло Липпи қўл остидаги “Ювентус” чемпион бўлди.
Янги асрда италиялик мураббийлардан Роберто Диметтео Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Бироқ бу мутахассис ўз юрти жамоасини эмас, балки Англиянинг “Челси” клубини чемпионга айлантирди.
Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш бўйича нафақат Италияда, балки жаҳон футболида Карло Анчелоттига етадигани йўқ. Бу мутахассис 2003 ва 2007 йилларда “Милан” ва 2014, 2022, 2024 йилларда “Реал” бош мураббийи сифатида Чемпионлар лигаси кубогини боши узра кўтарган.
Энди “Интер” бу галги мусобақада ғолиб чиқса, Симоне Индзаги юқорида номи келтирилган машҳур мураббийлар қаторига қўшилади.
Фикрлар