Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Чемпионлар лигасида Ямалдан зўр футболчи кашф қилинди

Ҳақиқатан зўр экан

«Барселона»нинг ёш юлдузи Ламин Ямал жорий мавсум Чемпионлар лигасида муваффақиятли дриблинглар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Тўрт турдан кейин дриблинг бўйича рейтингга «Ливерпуль»нинг 18 ёшли вингери Рио Нгумоа бошчилик қилмоқда – у рақибларини 25 марта яккама-як мағлуб этишга эришган.

Ямалнинг ҳисобида 16 та муваффақиятли дриблинг бор ва у шу кўрсаткич билан иккинчи поғонада жойлашган. Учликни эса АЕК сафидаги Абубакари Койта ҳамда «Шахтёр» футболчиси Алиссон Сантана якунлаб турибди – уларнинг ҳар бири 15 тадан муваффақиятли дриблинг амалга оширган.

Чоршанба куни «Ливерпуль» Туркияда меҳмон сифатида «Фенербахче»га қарши майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Рио Нгумоа 65 дақиқа ўйнаб, шу вақт ичида рақибларини етти марта алдаб ўтишига муваффақ бўлди, шунингдек, унинг ўзига қарши тўрт марта қоида бузилди.

Ёш вингернинг «Ливерпуль» билан тузган шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 13 та ўйинда майдонга тушиб, икки марта голли пас берди, аммо ҳали гол урмаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ