Чемпионлар лигасига чиқолмадингизми, мени безовта қилманг!
L'Equipe нашрининг ёзишича, Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Маркс Тюрам “Челси”га ўтишдан бош тортди.
25 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубда тўп тепмоқчи. Маълумки, “Челси” учун мавсум омадсиз бўлди ва “аристократлар” халқаро мусобақалар йўлланмасидан қуруқ қолди.
Манбанинг таъкидлашича, “Челси” раҳбарияти Маркус Тюрамни келаси мавсум асосий ҳужумчи сифатида ўйнатмоқчи эди.
Маркус Тюрам жорий мавсумда барча турнирларда 32 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 марта ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди.
Унинг “Боруссия” билан шартномаси якунланмоқда. Мутахассислар истеъдодли ҳужумчи Чемпионлар лигасида қатнашадиган клублардан бири билан шартнома тузишини таъкидлаяпти.
Фикрлар