Чемпионлик масаласи ҳал бўлиши мумкин бўлган ўйин олдидан "Бавария"да 2 та жиддий йўқотиш

"Бавария" етакчилари Роберт Левандовски ва Томас Мюллер келгуси турда "Боруссия" Мюньхенгладбахга қарши учрашувда майдонга тушмайди. Бунга сабаб уларнинг 30 тур доирасидаги "Байер" билан баҳсда (4:2) сариқ карточка олганликларидир. Ушбу карточкалар ҳар иккала футболчи учун жорий йилги Бундеслига мавсумидаги бешинчиси бўлди.

Таъкидлаш жоизки, мюнхенликлар "Боруссия" очко йўқотган тақдирда кейинги турдаёқ чемпионликни расмийлаштиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!