Чемпионликкача бир қадам: "Реал" яна бир қийин ғалабани қўлга киритди

Ушбу тур доирасидаги энг сўнгги баҳсда "Реал" "Гранада" майдонида меҳмон бўлди. Муросасиз беллашувда "қироллик клуби" 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб, "Барселона" билан 4 очколик фарқни тиклади.

Кейинги турда ғалаба қозонган тақдирда, мадридликлар Ла Лига чемпионлигини қўлга киритади.

  • 90'

    Учрашув ўз якунига етди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Куртуа ўйинни чўзгани учун огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    Куртуа супер сейв амалга оширилди!!! Кетидан Рамос 100 фоизлик голни қайтаришга эришди. Хууухххх, "Гранада" фаоллашди.

  • 84'

    Койбаси Мачис ўрнини тўлдирди.

  • 80'

    Бурчак узатмасидан сўнг "Реал" жарима майдонида пала-партишлик юзага келди. Аммо якунда ҳакам ўйинни тўхтатди. Тўп "Гранада" футболчилари томонидан қўл билан ўйналган.

  • 77'

    Уотер-брек

  • 75'

    Эррера ўрнига Антонин майдонга тушди.

  • 73'

    "Гранада"нинг жарима зарбаси самарасиз бўлди.

  • 63'

    Иско ўрнига Асенсио майдонга тушди.

    Валверде ўрнига Кросс ўйнайди.

  • 50'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дарвин Мачис ҳисобни қисқартирди. "Барселона" мухлислари хурсанд!

  • 46'

    Дуартега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Бенземанинг ўнгроқдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 31'

    Уотер-брек.

  • 21'

    "Гранада" футболчисининг зарбаси Куртуага қийинчилик туғдирмади.

  • 18'

    Ферлан Менди огоҳлантирилди.

  • 16'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Бензема яна чап қанотдан уюштирилган ҳужумни гол билан якунланди.

  • 10'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Менди жарима майдонига тезкорлик билан кириб бориб зарба берди. Яқин юқори бурчак ажойиб тарзда ишғол қилинди.

  • 5'

    Исконинг дастлабки зарбаси кучсиз чиқди.

  • 1'

    Ўйиин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!