Чемпионликни қўлдан чиқарган “Реал” уч нафар юлдуздан воз кечди
Жорий мавсумда чемпионлик унвонини ҳамшаҳарларига топширишга мжбур бўлган “Реал” раҳбарияти таркибни тозалашга киришди.
Маълумотларга қараганда, клуб хўжайинлари жамоа сардори Серхио Рамос, бразилиялик ҳимоячи Марсело ва истеъдодили плеймейкер Искони жамоада олиб қолмасликка қарор қилган.
Бу футболчилар орасида икки машҳуо ҳимоячининг шартномаси кейинги ой охирида якунланади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Иско эса яна бир йиллик битимга эга. Шу боис, томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни дўстона якунлашга келишиши мумкинлиги айтилмоқда.
Агар шу иш амалга ошса, Иско кам миқдордаги компенсация ҳисобига Англия ёки Италия клубларига ўтиб кетиш имконига эга бўлади.
Фикрлар