Черан Сергеев ва Красницкийни ортда қолдирди

"Пахтакор"нинг сербиялик футболчиси "шерлар" сафида рекордларни янгилашда давом этмоқда.

Энди Черан "Пахтакор" сафида юқори лигаларда энг кўп гол урган футболчи номини афсонавий Геннадий Красницкийдан тортиб олди. Красницкий жамоа таркибида юқори лигаларда 102 гол муаллифи бўлганди. Черан эса "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 103 тага етказди. Шунингдек, у Суперлигада шу пайтгача рекордчи бўлиб келган Игорь Сергеевдан ҳам ўзиб кетди. Сергеев ҳисобида 101 гол мавжуд.

Чемпионатларда умумий гол уриш борасида (юқори ва қуйи лигалар) Геннадий Красницкий 142 гол билан рекордчи бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!