"Черанга қурбимиз етмади, янги ҳужумчи келади, "Пахтакор" даражасига чиқмадик" ёхуд Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида нималар иштирок этди
Биласиз, эртага Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
Ушбу ўйин олдидан бугун "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ва футболчилар иштирок этди.
Рўзиқул Бердиев: Суперкубок ташкилотчиларига, "Ўзбекистон" ўйингоҳини танлаганлар ва уни учрашувга тайёрлаганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Бироз аввал стадионда машғулот ўтказдик. Майдон ажойиб ҳолатда.
"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинларни мухлислар ҳар доим интиқлик билан кутишган. Чунки ҳар икки клубнинг ўз ўйин услуби мавжуд.
Ҳусайн Норчаев: Эртага янги мавсум старт олади. "Пахтакор" жамоасига қарши яхши тайёрландик.
Рўзиқул Бердиев: Эртага мамлакатнинг амалдаги чемпионига қарши ўйнаймиз. Охирги пайтларда бу жамоага қарши қандай ўйнашни билишимизни кўрсатиб қўйдик. Эртанги ўйинга ким яхшироқ тайёрланса, ўша жамоа ғолиб бўлади. "Насаф" учрашувга тўлиқ тайёр.
Ҳусайн Норчаев: Эртанги баҳсга тайёргарлик жараёни яхши бўлди. "Пахтакор" билан ўйинга тайёрмиз ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.
Ҳозир бошқа жамоалардан тушаётган таклифларни муҳокама қиладиган пайт эмас. Айни пайтда "Насаф" билан 3 йиллик шартномам бор. Бутун эътиборим жамоанинг ютуқлари учун кўмак беришга қаратилган.
Марко Станоевич: Биз Драган билан аввал бирга ўйнаганмиз. У менинг қалин дўстим, бир оиламиз десам ҳам адашмаган бўламиз. Насиб қилса, яна бир жамоада ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, у жамоа "Насаф" бўлади.
Рўзиқул Бердиев: Биз Черанни ортга қайтаришга ҳаракат қилдик. Бу сир эмас. Музокаралар олиб бордик, аммо якунда унинг талабларини қаноатлантира олмадик. Биласиз, бизнинг жамоа бир нечта легионерларни харид қилишга қурби етмайди.
Фикрлар