"Chessable Masters": Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов нуфузли турнирда муваффақиятли дона сурмоқда

  • 05 Apr 12:19
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO
Шахмат оламидаги энг нуфузли онлайн серия - "Champions Chess Tour" доирасида йил давомида турли мусобақалар  ўтказилиб келинади. 
 
Ҳозирда ушбу тур доирасида "Chessable Masters" турнири 3 та дивизионда бўлиб ўтмоқда. 
 
2-дивизионда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, нимчорак финалда Нидерландия вакили Аниш Гирини, чорак финалда эса ҳиндистонлик ёш шахматчи Аржун Эригасини мағлуб этган ҳолда ярим финалга йўл олди. Бугун, 5 апрель кунги ярим финалда у россиялик Денис Лазавик билан ўйин ўтказади.
 
3-дивизионда иштирок этаётган яна бир юртдошимиз Шамсиддин Воҳидов ҳам чорак финалда россиялик Алексей Саранадан устун келди. Унга ярим финалда эронлик Амин Табатабаэи рақиб бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!