
Chessable Masters плей-офф биринчи кун якунлари билан танишинг!
2025 йилги Chessable Masters плей-офф босқичининг биринчи куни якунланди. Ғолиблар гуруҳида Магнус Карлсен, Аржун Эригаиси, Ҳикару Накамура ва Алиреза Фирузжа кейинги босқичга йўл олди.
Фирузжа ва Фабиано Каруана ўртасидаги учрашув турнирнинг энг қизғин баҳсларидан бири бўлди. Алиреза 1 юришда мотни ўтказиб юборганидан сўнг, Каруанани таслим этиб кейинги босқичга чиқди. Уэсли Со, Праггнанандҳаа Рамешбабу, Александр Грисчук ва Сем Севян мусобақани тарк этди.
Мағлублар гуруҳида Каруана, Андрей Есипенко, Владислав Артемиев, Иан Непомниачтчи, Вей Йи, Ян-Кризтоф Дуда, Ю Янгйи ва Аниш Гири сўнгги имкониятларини сақлаб қолишди.
Ғолиблар гуруҳидаги ўйинлар тўрт партиядан, мағлублар гуруҳидаги ўйинлар икки партиядан иборат бўлади. Зарурат туғилганда армагеддон тай-бреки ўтказилади.Турнир натижалари нафақат пул мукофотлари, балки 2025-йил Эспортс Жаҳон Кубогига йўлланма берувчи CCТ очколарига ҳам таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, плей-оффларнинг иккинчи куни бугун 21:15 да бошланади
Фикрлар