Четга суриб қўйилган регламент, дебютантлар, кутилган устунлик, тақвим, мураббийлар қўнимсизлиги – биринчи давра воқеликлари

Мана, Суперлига-2019да биринчи давра баҳслари якунланди. Иккинчи давра бошлангунча жамоалар нафас ростлаб олишлари, таркибларини ўзгартиришлари ҳамда янги куч ва шижоат билан мусобақани давом эттириш учун муносиб тайёргарлик кўришлари мумкин. Мураббий ва мутахассислар, футболчи ва мухлислар ортда қолган даврга разм солиб, эътиборни тортган воқеаларни муҳокама қилишмоқда. Биз ҳам ўз муносабатимизни билдириб ўтмоқчимиз.

Четга суриб қўйилган регламент

Мавсум бошланишидан аввал клублар тайёргарлик кўришди. Лекин жамоалар чемпионат қачон бошланиши, кимлар иштирок этиши, 1-турни қаерда ва қайси рақибга қарши ўтказишни билишмасди. Чунки Суперлига-2019да нечта иштирокчи бўлиши қуръа ташлаш маросими бошланишига бир неча соат қолгандагина маълум қилинди (Бизда шунақаси ҳам бўлади!). Қизиқ, а?! Исталган мамлакатни олинг, хоҳ у Осиёда бўлсин, хоҳ Европада, фарқи йўқ. Ҳамма жойда жамоалар сони ҳамда тақвим камида бир ой аввал маълум бўлади. Мураббийлар шунга қараб режа тузишади ва шогирдларини тайёрлашади. “Навбаҳор” клубининг собиқ устози Андрей Канчельскис айнан шу сабаб ўз эътирозларини билдирди. Бошқалар акс-садо беришмади. Чунки ортиқча гапиришса, ПФЛ билан ораларига совуқчилик тушиши мумкинлигини билишади.

ahmadjonov sports

Клублар сонини оширмаймиз деган ЎФАнинг собиқ биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов қуръа ташлаш маросими пайтида кўпчиликка сюрприз тақдим этди. Нима эмиш: “ҳомийлар клубларга пул тикаётган, футбол ривожига ҳисса қўшар экан, биз нима учун йўқ дейишимиз керак. Ҳоким шахсан ўзи жамоани кўтармоқчи, биз уларга тўсқинлик қилмаймиз”. Қизиқ, футбол принциплари қаерда қолди? Агар яна кимдир пулим бор, менга бу жамоани элитага чиқариб беринг деса, у ҳам қўшилармиди? Хуллас, биз бу ҳақда аввал кўп ёздик. Лекин ЎФАнинг аввалги раҳбарлари хоҳлаганларини қилишди. Натижа-чи?..

Дебютантлар

“Андижон” Про-лига ғолиби сифатида элитага чиқди. “Динамо” ва “Сурхон” Суперлигага қўшиб қўйилди. Ўзи курашиб чиққан андижонликлар турнир жадвалининг қуйидан жой олган. Йўқ жойдан пайдо бўлиб қолганлар эса кучли учликка кириш учун даъвогар. Очиғи, “Сурхон” мавсум бошланишидан олдин таркибни сезиларли даражада кучайтириб, Суперлигага тайёр эди. Аммо “Динамо” кимлар билан иштирок этиши барчани ўйлантираётганди. Чунки таркибда машҳур номлар йўқ эди. Самарқандликлар чемпионатда қатнашишлари маълум қилинганидан кейин зудлик билан янгилар жалб этилди. Бироқ биринчи даврани жамоа 7-ўринда якунлашини Даврон Файзиевнинг ўзи ҳам кутмаганлиги аниқ. “Динамо” қисқа вақт ичида тузилган, асосан маҳаллий ўйинчилар билан кутилмаган натижалар қайд этди. Ўз уйида “Насаф” ва “Навбаҳор”дан очко олди. “Локомотив”ни эса мағлубиятга учратди. Бироқ сафарда...

5091560608483_1

“Сурхон”да ҳам вазият деярли шундай. Аввалига термизликларнинг натижалари тасодифдек кўринди. Лекин кейинчалик жамоа мухлисларини ғалабаларга ўргатди. “Сурхон”нинг уйида хатто “Пахтакор” гол уролмади. Термизда меҳмонлар ғалаба қозонмади. Лекин “Сурхон”нинг ўзиям меҳмонда йирик мағлубиятларга учради.

Кутилган устунлик

Мавсум аввалида “Пахтакор” ўз таркибини яхшигина кучайтирди. Ўз сафига маҳоратли футболчиларни қўшиб олди. Энг асосийси, рақобатчиларини кучсизлантирди. Футболда ёзилмаган қоида бор: “агар сен чемпион бўлишни истасанг, рақобатчиларингни кучсизлантир”. Арвеладзе айнан шу нақлга амал қилди. Ўзи икки мавсум ҳаракат қилиб кўрди. Легионерлар олиб келди, ўхшамади. Бу йил эса амалдаги чемпионнинг асосий футболчиларини “тортиб” олди. Марат Бикмаев ва Садриддин Абдуллаев шулар жумласидан. “Насаф” ёппасига Тошкентга “кўчирилди”. “Бунёдкор”ни тарк этаётганлар бошқаларга ўтиб кетмасин деб таркибда жой бўлмаса ҳам ўзиники қилиб олинди. Акрамжон Комилов ва Сардор Собирхўжаев ҳозир захирада ўз навбатларини кутиб ўтиришибди. Ваҳоланки, Комилов терма жамоага номзод, Собирхўжаев эса Миржалол Қосимов пайтида қайта “уйғонган”ди.

7031552745400

“Пахтакор”ни тушунса бўлади. Пули бор жамоа истаган футболчисини сотиб олади. Аммо жамоа бу таркиб билан халқаро майдонда ҳам ўзини кўрсатса айни муддао бўларди. “Шерлар” ОЧЛда гуруҳдан чиқа олишмади. Демак, мураббийга ҳам кўп нарса боғлиқ экан!

Тақвим

Тақвим ўзгартириш бўйича ПФЛга тенг келадиган йўқ. Бу ташкилотнинг аввалги раҳбарлари ўйинлар санаси ва вақтини кўчиравериб, тақвимни бўялмаган жойини қолдиришмади. Бошқа бирор мамлакат футболининг тақвими бу даражада кўп ўзгармаса керак. Нари борса 2-3 тур ўзгарган. Бизда эса ҳар бир турда шунча ўзгариш. Хорижда мусобақа ташкилотчилари тақвим тузаётганда мухлисларнинг транспортда келиб-кетиш вақтларини ҳам инобатга олишади. Бизда клубларнинг ОЧЛ ва терма жамоанинг расмий ҳамда ўртоқлик ўйинлари эътиборга олинганда ҳам саноғи йўқ ўзгаришлар кузатилади. Очиғи, нега ундайлигини ўйлаб ўйимизга ета олмадик.

Қосимов бошчилигидаги АГМК

АГМК ҳозир моддий томондан муаммолари йўқ кам сонли жамоалар сирасига киради. Клуб ўтган йили Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганидан сўнг раҳбарлар таркибни кучайтириш ва тажрибали мураббийни олиб келиш ҳақида ўйлаб қолишди. Бахтиёр Ашурматов клуб тарихидаги биринчи титулни қўлга киритса ҳам унинг ўрнига Миржалол Қосимовни тайинлашди. Қосимов “Бунёдкор”да ўзи билан ишлаган мураббийлар штаби ва кўплаб футболчиларни Олмалиққа чорлади. Кўпчилик АГМК бу юриш билан Суперлигада рақобатбардош жамоага айланишини тахмин қилганди. Аммо ҳозирча ундай бўлмади.

1121558292349

Олмалиқликлар ОЧЛ ўтиш ўйинларидан гуруҳ босқичига чиқа олишмади. Суперлигада ҳам яхши мавсум ўтказишмаяпти. Охирги турларда жамғарилган очколар эвазига АГМК 10-ўринга кўтарилди. Унгача эса клуб ҳавфли ҳудудда юрганди. Водий жамоаларидан олинган қимматли очколар Миржалол Қосимовга танаффус олдидан бироз “тасалли” берди.

Вадим Абрамовнинг ёшлари

Мавсум давомида энг кўп тилга олинган жумлалардан бири бу – Абрамовнинг ёшларидир. Ушбу мутахассис қўл остидаги футболчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Аксарият беллашувларда тажрибали жамоаларга ҳақиқий бош оғриғи бўлишди, айримларида зафар қучишди. “Пахтакор” майдонида мезбонлар билан тенгма-тенг ўйнаган “қалдирғочлар” аламли тарзда мағлубиятга учрашди. Жамоанинг собиқ устози ва футболчилари (АГМК) тўқнашувида эса сафардан 3 очко билан қайтишни уддалашди. Асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланган “Навбаҳор”ни Фарғонада таслим этишди. Бу беллашувларда иштиёқ тажриба ва маҳоратдан устун келганини кўрдик. Тўғри, чемпионатимизда ёшлар билан Рўзиқул Бердиев ҳам ишламоқда. Бироқ Бердиев анчадан бери шу йўсинда меҳнат қилмоқда ва у бунга ўрганиб қолди. Абрамов эса “Бунёдкор”да тўсатдан пайдо бўлди ва қўл остида бор саноқли тажрибали ўйинчилар ва академия тарбияланувчиларидан яхши жамоа тузиши керак эди. Мутахассис буни уддаламоқда. Пойтахтликлар молиявий инқирозларга қарамай яхши натижалар қайд этишмоқда.

Бир ўйинчи 5 та гол урганда

Илк турда ўз майдонида “Бухоро” билан дуранг қайд этган АГМК кейинги баҳсда сафарда “Қизилқум”дан енгилди. Олмалиқдаги иккинчи беллашувда жамоа “Қўқон-1912”ни 7:1 ҳисобида тор-мор келтирди. Эътиборлиси, мезбонларнинг бешта голига Зафар Полвонов муаллифлик қилди. Бу орқали Зафар тўпурарлар рўйхатига кирди. Ҳужумчи шу куни ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди. Шундан сўнг Полвонов анча вақт “йўқ” бўлиб кетди. Ҳозирга келиб Суперлигада унинг ҳисобида 8 та гол бор.

“Очилиш ўйинлари”

Ҳар йили кўплаб стадионларимизда таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва кейинчалик катта байрам қилиб, очилиш ўйинлари ўтказилишига ўрганиб қолдик. Буни қарангки, стадионлар мавсум стартига тайёр бўлмаса ҳам клублар чемпионатда иштирок этишмоқда. Аввалроқ эса ўйингоҳи талаб даражасида эмас деган баҳона билан “Машъал” Суперлигага қўйилмаганди. Энди эса жамоалар ареналарини тўғрилаб олишгунча кутишга тўғри келди.

“Андижон” 5-турдагина “Соғлом авлод”да тўп тепди. “Навбаҳор” Наманганда илк учрашувини 7-турда ўтказди. Қўқонда эса 11-турда “очилиш ўйини” бўлиб ўтди. Муборакликларга ҳам шунча вақт берилса бўларди-ку!

481556982963 (1)

Афсуски, битта яхши жамоани йўқотдик. Академияси терма жамоаларимизга футболчилар етказиб беришда фаоллик кўрсатаётган “Машъал”ни бой бердик. Энди бу жамоага эътибор аввалгидек эмас. Клуб аҳволи йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Кимларнингдир қарори футболимизга қимматга тушгани бор гап.

Мураббийлар қўнимсизлиги

Мураббийлар – энг оғриқли нуқтамиз. Бизда тренерлар узоқ вақт битта жамоада ишлаши қийин. Охирги пайтларда фақат Рўзиқул Бердиев “Насаф”да анчадан бери фаолият юритмоқда. Аммо қолганлар-чи? “Қизилқум”ни ўзиники қилиб олган Ҳамиджон Актамов кетаман деганидан сўнг ҳам у курсисини бўшатмайди. Бошқалар эса мураббийларни алмаштиравериб, чарчамаяпти. Ўтган йил билан таққослаганда, фақатгина 5 жамоада мураббий ўзгармади. Қолганлар ҳали ҳам алмаштиришда давом этмоқда. Бу борада “Сурхон”га тенг келадигани йўқ. Термизликлар жорий йилнинг ўзида бир нечта тренерни “синовдан ўтказиш”ди. Жамоа мавсумга тайёргарликни Илҳом Мўминжонов қўл остида бошлади. Бироқ Мўминжоновнинг четлатилиши туфайли “Сурхон”ни Анваржон Солиев бошқариши маълум қилинди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай “рул”ни Андрей Микляев эгаллади. Аммо учинчи ўринда бораётган пайтда клубда яна мураббий алмашди. Бу гал Бахтиёр Ашурматов “Сурхон” клуби устозига айланди. Айтишларича, тренерлар штабида тажрибали Тачмурод Агамуродов пайдо бўлибди. Демак, тез орада термизликлар “карвон”ини янги сорбон бошқарса ҳам ҳеч ким ажабланмаса керак...

aga

Ҳуллас, Суперлига-2019 биринчи даврасининг ўзидаёқ, 7 клубда мураббийлар ўзгарди. Бу клуб раҳбарларининг мураббийларга ишончсизлигиданми ёки тренерларнинг савияси пастлигидан? Ҳар ким ўзи ҳулоса чиқаргани маъқул.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олег Шацких
09/07/2019 10:48
Ия поккер киворибману????????????
&
Олег Шацких
09/07/2019 10:48
Узбекистон чемпионати шаффоф булишига 2 та шанба бир келиши керак, унгача хаммаси пойтахт учун.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
06/06/2020 20:29
Utkan yilki sudiyalar qanday sahnaga chiqishgani haqiga ham yozinglada yoshlarimizni oyogiga bolta urgan aslida PFL shu haqiga ham. yozingla. ahir utkan yil. Sudiyala katta sahnaga chiqdiki.
&
Олег Шацких
09/07/2019 10:48
Узбекистон чемпионати шаффоф булишига 2 та шанба бир келиши керак, унгача хаммаси пойтахт учун.
&
Олег Шацких
09/07/2019 10:48
Узбекистон чемпионати шаффоф булишига 2 та шанба бир келиши керак, унгача хаммаси пойтахт учун.
&
Олег Шацких
09/07/2019 10:48
Узбекистон чемпионати шаффоф булишига 2 та шанба бир келиши керак, унгача хаммаси пойтахт учун.
Исмиямин Шукуров
09/07/2019 08:37
Бекзоджон эски рахбарларни хатоларини бирма-бир ёдимизга солиб утибсиз рахмат. Лекин буни уша пайтда, уз вактида ёзганингизда эди янада фойдалирок буларди.
Хозир янги рахбар янги давр бошланди, лекин галати-галати, тушунарсиз ишлар хамон давом этмокда, нахотки эшитмаётган ёки курмаётган булсангиз, ёки бу хакида яна рахбар алмашса ёзасизми унда яна кеч булади.
Кеч булмасдан кулга калам олинг, ШОШИЛИНГ.
&
Ramzis ll
08/07/2019 18:02
Yo'qolsin futbolimizdagi KORRUPSIYA.
&
Boburiy
08/07/2019 17:51
Хайдалган мутахассислар, уларни ўрнига келган палончиларни жиянлари, ўғиллари, қуруқ мамансираган пулдорлар, таниш билишчилик ва футболга ажратилган маблағларни талон-тарожлари,ўғирликлар ўрганилиб чора курилмагунича футболимиз ботқоқга чўкиб тугайди.
Murod Panjiev
09/07/2019 18:24
Сенлар чарчамадинг сурхоникига осилиб эркак булсаларингчи бировни оркасидан гапирмай сенга нима огирлиги тушяпди сурхони нечта мураббий бошкариши пули йук пайт элитадан тушириб юборгандиларинг энди пули бор элитага кайтди кандини урсин куп лата чайналманглар мухбирлар
&
BBS UZB
08/07/2019 20:29
Haqiqatni yozibsiz Bekzod. Shunaqa maqolalar ko'payaversin. Anu savdogar Babayan haqida ham yozing. Borib pistasini sotsin, nima qiladi tushunmagan ishga muylovini tiqib
&
Boburiy
08/07/2019 17:43
Олдинги рахбариятнинг футболда амалга оширган ислохоти хали анчагина футболимиз зарарига ишлашни давом этади.