Чим устида хоккей федерациясига янги раис сайланди
Авазжон Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси этиб сайланди.
Бугун кун давомида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг ҳам навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Спортнинг ўйин турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари, федерация раёсати, фахрийлар ва мураббийлар штаби қатнашди.
Конференция кун тартибига мувофиқ, даставвал, федерация раиси ўринбосари Ринат Ахмадулин томонидан 2021-2024 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этилди. Шундан сўнг конференция доирасида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда федерация Ижроия қўмитаси томонидан Спорт вазирининг ўринбосари Каримов Авазжон Қудратуллаевич номзодини мамлакат чим устида хоккей федерацияси раислигига илгари сурилди.
Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва А.Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси этиб сайланди. Тадбирда сўз олган Авазжон Каримов билдирилган ишончли оқлашга, келгусида мамлакатимизда мазкур спорт ривожини янада ошириш йўлида бор кучини ишга солишини билдирди.
Фикрлар