Хамзат Чимаев Доғистонга жуда катта инсонпарварлик ёрдами юборди
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаев сув тошқинидан жабр кўрган Доғистонга еттита юк машинасида инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда "Грозний-информ" хабар бермоқда.

Юк таркибида жами 60 тонна ун, 41 тонна сув, 36 тонна макарон маҳсулотлари, 1,5 тонна кунгабоқар ёғи, 20 тоннадан ортиқ аралаш маҳсулотлар (шакар, ёрма, ёғ ва бошқалар), шунингдек, 10 тоннадан ортиқ шарбат етказиб берилди.

Ижтимоий тармоқда Чимаев жабрланганларнинг ҳеч бири ёрдамсиз қолмаслигини, уларнинг муаммосини ўзиники ҳам деб атади.
"Аллоҳ, барча жабрланганларга мададкор бўлсин," - деб ёзди 31 ёшли чемпион.

Фикрлар