"China Cup". Каннаваро бошқарувидаги Хитой Таиландга имкониятни бой берди
"Гуаньси Спорт Маркази"да кечган учрашувда таиландликлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 33-дақиқада Чанатип Сонгкрасин томонидан киритилди.
Шу тариқа Таиланд терма жамоаси финалга йўл олди. Улар эртага Уругвай - Ўзбекистон ўйини ғолибига қарши баҳс олиб боришади. Хитой эса мазкур қарама-қаршиликда енгилган жамоа билан 3-ўрин учун кураш олиб боради.
Фикрлар